Хол хавфли эканидан далолат берувчи 5 та аломат

5996546-skin-cancerМеланома – бу теридаги жуда зарарли агрессив ўсимта бўлиб, у холнинг ўрнида ривожланади. Кўпчилик холдаги бундай ўзгаришларга эътибор қилмайди. Ҳолбуки, ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиш касалликни енгишда ёрдам бериши мумкин.

Шифокорлар танани мунтазам равишда ғалати холлар ёки бошқача доғлар бор-йўқлигига кўрикдан ўтказишни тавсия этади. Хол қай даражада оддий ёки бошқача эканини аниқлаш осон бўлиши учун “ABCDE” деб номланувчи махсус метод ишлаб чиқилган. Ундаги ҳар бир ҳарф (инглиз тилида) эътибор қаратилиши керак бўлган асосий аломатни билдиради.

A (asymmetry) – асимметрия. Хол ҳар томонга ёйилиб кетган. Буни аниқлаш учун холнинг ўртасидан хаёлий чизиқ ўтказинг, ундаги яримта бўлаклар симметрик бўлса, демак, ҳаммаси жойида.

B (border irregularity) – нотекис қирғоқлар. Хол кесилган, ноаниқ шаклда бўлиши мумкин, бу меланома аломатларидан бири. Соғлом холнинг қирғоқлари бир текис бўлади.

C (color) – ранги. Хол рангининг бир текис эмаслиги, унда қора, қизил, кўкимтир доғлар мавжудлиги одамни сергаклантириши керак. Соғлом хол бир текис рангда бўлади.

D (diameter) – диаметр. Агар холнинг диаметри 6 мм дан катта бўлса (бу тахминан қалам учидаги резинка ўлчами), уни мутахассисга кўрсатиш зарур.

E (evolving) – ўзгарувчанлик. Бу ерда хол ранги, шакли, ўлчамининг ўзгариши назарда тутилмоқда, буларнинг барчаси дерматолог қабулига бориш учун туртки бўлиши керак. Соғлом хол бир умр ўзгармасдан туради. 

Айтиш жоизки, ҳамма мунтазам равишда танасидаги холларни кўрикдан ўтказиб туриши зарур, аммо айрим кишилар уларга алоҳида эътибор қаратиши керак. Буларга, биринчи навбатда, қариндошлари меланома ёки бошқа онкологик касалликлар билан оғриган кишилар ҳамда шубҳали холларини олдириб ташлаган одамлар киради.

ЭСИНГИЗДА БЎЛСИН! Агар меланомага айланган хол бошланғич босқичда олиб ташланса, тўлиқ соғайиб кетиш эҳтимоли 95% га етади, агар вақт ўтказиб юборилса, бу кўрсаткич 20% гача тушиб кетади. 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Маркнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка